БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ АГРОТЕХНОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

       Янги тхнологиялари, замонавий агротехник усулларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилигини ривожлантириш, уларни навлар бўйича жойлаштириш, ўсимликларнинг ҳимоясини ташкил этиш ва касалликлар тарқалишини олдини олиш, ердан унумли фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ўсимликларини озиқлантириш ва касалликларга қарши курашишда ишлатилдиган кимёвий воситаларни қўллаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларга умумий раҳбарлик қилади.
       Бошқарма марказий аппарати тузилмасида Пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш ва навларни жойлаштириш, Ғаллачиликни ривожлантириш ва навларни жойлаштириш, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё бўлимлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда доимий назоратини олиб боради.
        Тегишлилиги бўйича мажмуасидаги вакант лавозимларга кадрлар танлови комиссиясида иштирок этиб, кадрларни танлов асосида раҳбарга тавсия этиш ишларига бевосита иштирок этади.
      Бошлиқнинг биринчи ўринбосари сифатида ҳайъат йиғилишларида кўриладиган масалаларга тайёргарликни кўради ва раҳбар бўлмаган тақдирларда марказий аппарат йиғилишларини олиб боради ва бошқарма фаолиятига вақтинчалик раҳбарликни амалга оширади. Бошқарма ходимларини ижро интизомига қатъий риоя қилинишини ҳамда бошқарма аппарати йиғилишда берилган топшириқла рнинг бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиб боради.
    Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, буйруқлари, йиғилиши баёнлари, чора-тадбир Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлашни, уларни ижро учун жойларга етказилишини ҳамда бажарилишини амалга оширишни назорат қилиб боради ва амалий ёрдам кўрсатади.


ПАХТАЧИЛИК, ҒАЛЛАЧИЛИК, САБЗАВОТ-ПОЛИЗЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АГРОКИМЁ ВА МЕХАНИЗАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ ПАХТАЧИЛИК БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

        Вилоятда экиладиган ғўза навларини жойлаштириш юзасидан тавсиялар киритади ва ғўза парвариши бўйича фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатади.
        Чигит экилиши ва ғўза парваришида агротехник тадбирларга риоя этилишини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
Ғўзага кимёвий ва махаллий ўғитларни бериш ва турли касалликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар беради.
        Туман бўлимларида якуний пахта топшириш хисоб-китобларини белгиланган жадваллар асосида қабул қилиб олади.
Илмий асосланган, хосилдор янги ғўза навларини тегишли мутахассислар билан биргаликда келишиб, унинг вилоят худудида экилиши бўйича таклифлар киритади.
       Давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажарилиши юзасидан барча зарур чора-тадбирларни белгилаб, мунтазам равишда ишни ташкил қилиб боради.
      Ғўзанинг агротехникаси, селекцияси, уруғчилиги ва уларни навлар бўйича жойлаштириш, тавсиялар, таклифлар киритади. Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган миқдордаги навлар бўйича уруғлар талабини аниқлайди, уруғлик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган уруғлик пахтани юқори сифатли андоза талабларига жавоб берилишини таъминлашни ташкил этади.
      Уруғлик пахта етиштириш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича давлат андозаларини, янги услубий қўлланмалар ва юриқномаларни ишлаб чиқишда, янги экиш учун рухсат этилган ва истиқболли навларнинг уруғларини кўпайтиришда ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда бевосита иштирок этади.
       Қимматбахо ва истиқболли навлар ва дурагайларни руйхатга киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди. Вилоятнинг элита уруғчилиги хўжаликларида махаллий ғўза уруғларини кўпайтириш чораларини кўради.
       Вилоят бўйича юқори сифатли уруғларни уруғчилик хўжаликларига жўнатилишини, хар-бир уруғлик хўжаликлари давлат ресурсига тайёрланадиган уруғлик пахта навларининг хажмлари тўғрисида бошқарма бошлиғига таклифлар тайёрлайди.
          Туман хокимликлари, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг ўз худудларида фаолият кўрсатаётган уруғчилик хўжаликлари (фермер хўжаликлари) шунингдек, пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг уруғликка бўлган талаби ва таклифларини ўрганиб чиқиб, уларни сифатли, уруғлик чигит билан таъминлаш бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади.
       Сохага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хамда вилоят хокимлигининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбир Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан тегишли чора-тадбирлар тайёрлайди ва уларни жойларга етказиб, бажарилишини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.

 
ПАХТАЧИЛИК, ҒАЛЛАЧИЛИК, САБЗАВОТ-ПОЛИЗЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АГРОКИМЁ ВА МЕХАНИЗАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ  ҒАЛЛАЧИЛИК БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

        Вилоятда экиладиган бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан тавсиялар киритади ва уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг юритиб боради. Бошоқли дон экинларини экиш ва уларнинг парвариши бўйича агротехник тадбирларни қўллашда амалий ёрдам кўрсатади ва зарур тавсиялар беради.Бошоқли дон экинларига кимёвий ва махаллий ўғитларни бериш ва турли касалликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар беради.Туман бўлимларида якуний ғалла хисоб-китобларини белгиланган жадваллар асосида қабул қилиб олади. Илмий асосланган, хосилдор янги ғалла навларини тегишли мутахассислар билан биргаликда келишиб, унинг вилоят худудида экилиши бўйича таклифлар киритади.

      Давлатга ғалла топшириш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажарилиши юзасидан барча зарур чора-тадбирларни белгилаб, мунтазам равишда ишни ташкил қилиб боради.
    Бошоқли дон экинлари агротехникаси, селекцияси, уруғчилиги ва уларни навлар бўйича жойлаштириш, тавсиялар, таклифлар киритади. Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган миқдордаги навлар бўйича уруғликлар талабини аниқлайди, уруғлик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган уруғлик донни юқори сифатли андоза талабларига жавоб берилишини таъминлашни ташкил этади.
Уруғлик ғалла етиштириш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича давлат андозаларини, янги услубий қўлланмалар ва юриқномаларни ишлаб чиқишда, янги экиш учун рухсат этилган ва истиқболли навларнинг уруғларини кўпайтиришда ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда бевосита иштирок этиди.
       Қимматбахо ва истиқболли навлар ва дурагайларни руйхатга ки
ритиш бўйича таклифлар тайёрлайди хамда туманлар бўйича уруғчилик хўжаликлари, фермер хўжаликлари кесимида навлар ва репродукциялар бўйича опрабациялар ўтказишни таъминлайди.
    Вилоятнинг элита уруғчилиги хўжаликларида махаллий ва хорижий мамлакатларнинг бошоқли дон экинларининг нав уруғликларини кўпайтириш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча хўжаликларни уруғлик билан таъминлаш чораларини кўради.
Вилоят бўйича юқори сифатли уруғларни уруғчилик хўжаликларига жўнатилишини, хар-бир уруғлик хўжаликлари давлат ресурсига тайёрланадиган жавдар уруғлик хажмлари тўғрисида бошқарма бошлиғига таклифлар тайёрлайди.
       Туман хокимликлари, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг ўз худудларида фаолият кўрсатаётган уруғчилик хўжаликлари (фермер хўжаликлари) шунингдек, тавар дон ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларининг уруғликка бўлган талаби ва таклифларини ўрганиб чиқиб, уларни сифатли, навлар уруғлик билан таъминлаш (уруғчиликни қўшимча равишда тақсимот қилиш) бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади.
Сохага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хамда вилоят хокимлигининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбир Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан тегишли чора-тадбирлар тайёрлайди ва уларни жойларга етказиб, бажарилишини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.   


СУВ РЕСУРСЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ СЕКТОРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

       Фермер хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади. Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиради ва уларни жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурларни амалиётга тадбиқ қилишда кўмаклашади.
     Хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва улардан фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириб боради.
        Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни реконструкция қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар киритади.
Вилоятда кузги-қишки мавсумида ирригация-мелиорация ишларини амалга оишириш бўйича тузалган тадбирларининг бажарилишини жойларга чиқиб, ўрганиб таҳлил қилиб боради, бу борада бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифати тўғрисида кунлик маълумотларини умумлаштиради ва бу ҳақда вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига маълумотномалар тақдим этиб боради.Суғориш мавсумига барча тоифадаги сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш режасини тузшни ташкил этади ва уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг юритади.
Сувдан фойдаланиш режасига асосан вилоятда суғориш мавсумига ажратилган ва чекланган сув лимитини туманларга тақсимланиши бўйича режаларни туманларга етказади ва суғориш мавсумларида суғоришга ажратилган сувдан тежамли ва самарали фойдаланишнинг аҳволини таҳлил қилиб боради.
    Суғоришга берилаётган сув сарфининг ҳисоби ва сувдан фойдаланиш жараёнинг таҳлил қилади ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотномаларни вилоят ҳокимлиги ҳамда вазирликка тақдим этиб боради.
     Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаб, бажарилиши юзасдина зарур чора-тадбирлар ва тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда уларни ижро учун жойларга етказади ва уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради ва натижалари бўйича вилоят ҳокимлигига ва вазирликка маълумотномаларни мунтазам равишда тақдим этиб боради.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

       Иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиб, аграр соҳада меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб, уларнинг бажарилиши мониторингини таъминлайди. Шартнома муносабатларини ва ва фермр хўжаликларини кенг ривожлантиришни ташкилий жиҳатдан таъминлайди. Вилоятда фермерлик ҳаракатини кенг жорий этиш ва уларни ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқади, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларга умумий раҳбарлик қилади.
Бошқарма марказий аппарати тузилмасида Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бўлими, Фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ва шартнома муносабатлари мониторинги бўлими, Қишлоқда бозор инфратузилмасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш секторлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда доимий назоратини олиб боради.
     Тегишлилиги бўйича мажмуасидаги вакант лавозимларга кадрлар танлови комиссиясида иштирок этиб, кадрларни танлов асосида раҳбариятга тавсия этиш ишларида бевосита иштирок этади.
    Мажмуасидаги бўлим ва секторларни ижро интизомига қатъий риоя қилинишини ҳамда бошқарма аппарати йиғилишда берилган топшириқларнинг бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиб боради.
    Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, буйруқлари, йиғилиш баёнлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлашни, уларни ижро учун жойларга етказилишини ҳамда бажарилишини амалга оиришни назорат қилиб боради.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ, ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАР, ҚИШЛОҚ ИНФРАСТРУКТУРАСИ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

       Иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳисобга олган қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда, аграр соҳада меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб, уларнинг бажарилиши мониторингини таъминлашда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларини тартибга солишда ва фермер хўжаликларини кенг ривожлантирилишини ташкилий жиҳатдан таъминлашда иштирок этади.
         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                          4-сентябрдаги 383-сонли қарори бўйича иш олиб боради.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар, корхоналар, ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг тузилиши ва бажарилишини назорат қилиб боради.
      Вилоятда фермерлик ҳаракатини кенг жорий этиш ва уларни ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқади ва чора-тадбирларни кўради.Фермер хўжаликларини ташкил этиш, йириклаштириш ва уларга муқобиллик асосида ер майдонларини ажратишда маъсул вилоят ташкилотлари ва туман ҳокимликларига тавсиялар беради, амалий ёрдам кўрсатади.
       Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг раҳбарларини иқтисодий ва малакавий бўлимларини такомиллаштириб бориш бўйича жойларда ўқув семинарлари ўтказишни ташкил қилади.     
     Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда инвестицияларни жалб этиш ҳақида таклифлар киритади.
     Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаб жойларга етказади ва уларнинг бажарилишига амалий ёрдам кўрсатади.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ, ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАР, ҚИШЛОҚ ИНФРАСТРУКТУРАСИ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИНИНГ ҚИШЛОҚДА ИНФРАСТРУКТУРА БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИ НИНГ ВАЗИФАЛАРИ

    Қишлоқда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш ишларини ташкил этишда кўмаклашади.
     Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришда амалий ёрдам кўрсатади, уларнинг фаолиятини таҳлил қилиб боради ва натижалари ҳақида раҳбариятга маълумотномалар тақдим этиб боради.
   Фермер хўжаликларига инфратузилмалар хизматларини кўрсатишни яхшилаш мақсади соҳага инвестицияларни жалб этиш борасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишида иштирок этиб, ўз таклифларини киритади.
     Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаб жойларга етказади ва уларнинг бажарилишига амалий ёрдам кўрсатади.

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ СЕКТОРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
 

         Бошқарманинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ҳужжатларини юритади, белгиланган муддатларда тегишли ташкилотларга ҳисоботларни тақдим қилиб боришни таъминлайди.
         Бошқарма ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ҳисоблаб боради ва ҳисоб-китобларини юритади.
         Бошқарманинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича барча кирим-чиқим ҳужжатларини юритади.
     Бошқарманинг мавжуд асосий воситалари, пул маблағлари ва моддий бойликларини ҳисоб-китобини юритади ҳамда уларни бут сақланишини таъминлайди.
        Моддий бойликларни бут сақланиши учун режали ва тўсатдан саноқ (инвентаризация) ўтказади.
        Сотиб олинган ва сотилган мулкларни ўз вақтида бошқарма балансига белгиланган тартибда кирим қилади ва чиқим қилади.
        Бошқарма томонидан тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларни ғисоблайди, тўловини амалга оширади ҳамда ҳисоботлар топширади.
     Тегишлилиги бўйича вазирлик ва бошқа ташкилотлардан келган хатларга жавоб тайёрлайди ва ташкилотлар билан бошқарма ўртасидаги молиявий алоқаларни юритиб боради.
     Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаб жойларга етказади ва уларнинг бажарилишига амалий ёрдам кўрсатади.

ПАХТАЧИЛИК, ҒАЛЛАЧИЛИК, САБЗАВОТ-ПОЛИЗЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, АГРОКИМЁ ВА МЕХАНИЗАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ САБЗАВОТ-ПОЛИЗЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

      Вилоятда мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича режаларини туман бўлимларининг таклифлари асосида ишлаб чиқади ва қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари бўйича зарур услубий тавсиялар киритади. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар моғиятини тўғри тушунтириш ҳамда уни ҳаётга тадбиқ этиш мева-сабзавот, узум,  картошка ва полиз экинларининг юқори ҳосилли навларини танлаш, юқори агротехник тадбирлари қўллаш тадбирларини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади.
    Вилоятда ички ва ташқи бозорни, аҳолини мева-сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотларига бўлган талабларини ўрганада ва таҳлил қилади ҳамда уларнинг талабларини амалга ошириш бўйича туман бўлимлари ва фермер хўжаликларига зарур тавсияларни беради.
      Туманларда боғзор ва токзор майдонларини инвентаризациядан ўтказишни ташкил қилади.
      Тумандаги мавжуд сабзавот майдонларига уруғ экиш учун парниклар тайёргарлигини ўрганади ва таҳлил қилади.
   Қайта ишлаш корхоналарининг мева, узум сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганади ва туманлар ҳокимлари тақсимотига асосан шартномалар тузилишига амалий ёрдам кўрсатади.Фермер хўжаликларида бузилган боғ ва ток майдонларида тўлиқ ҳосил олиш учун кўчатлар экиш ва  уларни таъмирлаш тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар беради.
   Мавжуд боғ ва ток майдонларига юқори агротехника қоидалари асосида ишлов бериш тўғрисида тавсиялар беради ва амалий ёрдам кўрсатади.Вилоятда экилган сабзавот ва бошқа илдиз мевали экинлардан тайёрланадиган уруғликларнинг сифатини ўрганади ва уларни экиш ҳамда навлар бўйича жойлаштиришда фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатади.
     Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ва вилоятнинг бошқа шаҳарлари ва вилоятнинг бошқа шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича чакана савдо ярмаркаларини ўтказишга кўмаклашади.
      Соҳага инвестицияларни жалб этишда, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши мониторингида қатнашади ва таклифлар киритади.
   Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, буйруқлари, йиғилиш баёнлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлашни, уларни ижро учун жойларга етказилишини ҳамда бажарилишини амалга оширишни назорат қилиб боради.

ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК, АСАЛАРИЧИЛИК ВА ПИЛЛАЧИЛИК СЕКТОРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

      Вилоятда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш, уларнингозуқа базасини мустаҳкамлаш ва наслчилик ишларини ташкил этади.
    Вилоят туманларида чорвачилк, паррандачилк, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда наслчилик ишларини олиб боришда тавсиялар бериб, бу борадаги Республика Ҳукумати, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги қарорлари, кўрсатмалари, йўриқномалари, тавсияларни жорий қилади. Фермер хўжаликларига чорва озуқаси етиштиришни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатади.
    Чорвачиликни ва озуқа етиштиришни ривожланиши бўйича таҳлиллар қилиш ва мониторингини олиб бориш ҳамда чорва қишловининг бориши ҳақидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигига ва Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Республика Ҳукуматига тақдим этиш учун маълумотлар тайёрлайди.
      Соҳага инвестицияларни жалб этишда, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши мониторингида қатнашади.
Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва виоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, бйруқлари, йиғилиш баёнлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлашни, уларни ижро учун жойларга етказилишини ҳамда бажарилишини амалга ошириши бўйича мониторинг юритади.

ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК, АСАЛАРИЧИЛИК ВА ПИЛЛАЧИЛИК СЕКТОРИ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

     Вилоятда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш, уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва наслчилик ишларини ташкил этади.
     Вилоят туманларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва блиқчиликни ривожлантириш ҳамда наслчилик ишларини олиб боришда тавсиялар бериб, бу борадаги Республика Ҳукумати, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги қарорлари, кўрсатмалари, йўриқномалари, тавсияларини жойларда жорий қилади.Фермер хўжаликларига чорва озуқаси етиштиришни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатади.
    Чорвачиликни ва озуқа етиштиришни ривожланиши бўйича таҳлиллар қилиш ва мониторингини олиб бориш ҳамда чорва қишловининг бориши ҳақидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигига ва Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, Республика Ҳукуматига тақдим этиши учун маълумотлар тайёрлайди.
      Соҳага инвестицияларни жалб этишда, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши мониторингида қатнашади.
Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, буйруқлари, йиғилиш баёнлари, чора-тадбир Дастурлари ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлашни, уларни ижро учун жойларга етказилишини ҳамда бажарилишини амалга ошириши бўйича мониторинг юритади.

КАДРЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

      Тизимда кадрларни шакллантириб боришни ва уларнинг малакасини оширишни ташкл этади.
      Бошқарма аппарти ходимлари ва туман бўлимлари раҳбариятининг шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатларни белгиланган тартибда жамлайди ва юрити боради.
      Бошқарма ва туман бўлимлари ходимлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда  юритиб боради.
     Бошқарманинг лавозимлар рўйхатидаги кадрлар йиғма жилдлари, меҳнат дафтарчалари, меҳнат шартномалари юритилиши ва сақланишини таъминлайди.
      Бошқарма аппаратида ички тартиб  қоидаларига риоя қилинишини назоратга олади.
   Бошқармада тайёрланаётган буйруқлар, кенгаш қарорлари ва бошқа ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини қонунийлигини таъминлайди.
     Бошқарма ходимларини Республика меҳнат кодексига, жамоа шартномасига ва меҳнат шартномасига риоя этилишини назоратга олади.
   Сектор-бошқарма аппаратида ва унинг тизимида кадрлар билан ишлашни ва бошқарманинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, бевосита бошқарманинг биринчи раҳбарига буйсунади.

НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА ДЕВОНХОНА ЕТАКЧИ МУТАХАССИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

      Бошқармага келган ва бошқармадан чиқаётган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказади ва ижрога қаратилган ҳужжатларнинг ижро-назоратини олиб боради.
     1994 йил 6 майда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12-январдаги “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли хамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат хокимяти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хўжжатларни тасдиқлаш хақида”ги 140-сонли қарорлари, шунингдек 2011 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан чиқарилган “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларда хужжатлар билан ишлаш хамда ижро интизомини мониторингини юритиш бўйича маъёрий хужжатлар туплами” каби норматив хужжатлар асосида иш юритишни ташкил қилади.
    Бўлимлар ва секторларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқлари, чора-тадбирлари Дастурлари ва кўрсатмаларини ижрочиларга етказади ва уларнинг ижроси бўйича белгиланган тартиб ва муддатларда назоратини юритади.
    Ижро интизоми бўйича ҳар ҳафтанинг душанба куни бошқарма аппарати ходимларининг йиғилишида бошқарма раҳбарига алоҳида ахборотнома киритади.
       Вилоят ҳокимлиги, вазирлик ва бошқа ташкилотлар билан ҳужжатлар алмашувини доимий ва тизимли равишда олиб боришни таъминлайди.
Мустасно тариқасида ижро интизоми бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосарларига кунлик ахборотномаларини тақдим этиб боради.

БОШҚАРМАНИНГ КОМПЪЮТЕРЧИ ПРОГРАМИСТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

     Компьютер оператори ўзига бириктирилган иш кабинетининг тозалиги, ҳимояланишини ва асбоб ускуналар компютер ва бошқа техникаларни бенуқсон ишлашига ҳамда соз ҳолда сақланишига жавобгардир.
     Бошқарма марказий аппарати, тизимдаги ташкилот ва корхоналар хамда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ўртасида qsxv.uz доменида очилган электрон манзиллар орқали ягона ахборот алмашиш тизими орқали ишларони амалга ошириб боради.
    Интернет ва ахборот алмашиниши, вазирлик, вилоят ҳокимлиги, туман бўлимлари ва бошқа ташкилотлардан интернет орқали бошқармага келиб тушган ҳужжатларни девонхонага етказилишини таъминлаган холда жойларга электрон холда жунатиладиган хужжатларни юборилишини назорат қилади.
      Соҳаларга оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимининг қарорлари, буйруқ, чора-тадбирлари Дастури ва кўрсатмалари юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаб жойларга етказади ва уларнинг бажарилишини амалга оширишга амалий ёрдам беради.

ХЎЖАЛИК ИШЛАРИ МУДИРИ,

         
       Хўжалик ишлари  мудири бошқарма маъмурий биноси, мол-мулкининг тўлиқ сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
У ходимларнинг иш кабинетлари, бошқарма маъмурий  биносининг тоза, озода сақланишини, электр энергияси, сувдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг соз ҳолда сақланиши учун маъсулдир.
        Ходимларга иш кабинетлари, иш қуроллари, стол, стул ва бошқа инвентарлардан яроқли ҳолда фойдаланиши учун иш шароитларини яратади.
        Фаррошлар ва маъмурий бино қоровулларининг ишини ташкил этади ва назорат қилиб боради.
Ходимларни иш қоғозлари ва бошқа иш қуроллари билан мунтазам равишда таъминлаб боради.Маъмурий бино атрофини ободонлаштириш ва тозалик ишларини ташкил этади.
        Хазинабон ходимлар учун банк муассасаларидан меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар учун пул маблағларини нақд пулда ёки пластик карточкалар орқали олинишини ва белгиланган тартибда ходимларга тарқатилишини таъминлайди, пул ва бошқа қимматбаҳо қоғозларнинг тўла ва тўғри сақланилишига тўлиқ маъсулдир.
        Банк муассасаларида бошқа пул маблағлари айланмаларини амалга оширади.

БОШҚАРМАНИНГ АВТОХЎЖАЛИГИ МУДИРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

       Автохўжалик мудири автохўжалик биноси, таъмирловчи асбоб ускуналар, ёқилғи сақлаш цистерналари ва ёқилғи қуйиш ускуналари, хизмат автомашиналарининг тўғри, тўла ва соз ҳолда сақланишига жавобгардир.
        Ёнғин хавфсизлигига риоя этиб, сув иншоотларидан тўғри фойдаланишни таъминлайди.
Хизмат автомашиналари ҳайдовчиларга йўл варақаларини беради, автомашиналарни ҳаркуни эрталаб техник кўрикдан ўтказади ва соз ҳолда ишга чиқишини таъминлайди.
       Хизмат автомашиналарини ёқилғи ва мойлаш материаллари билан таъминлайди.
Автохўжаликда фаррошлар ва қоровуллар ишини ташкил этади, хизмат автомашиналарини таъмирлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади.
     Автохўжалик фаолиятига доир ҳисоб ва ҳисобот ишларини юритиб, ҳар ой якуни бўйича Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш секторига ҳисоботлар топширади.

 БОШҚАРМА АРХИВЧИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

     Архивчи бошқарма фаолиятига ва ходимлар фаолиятига доир ҳужжатларнинг ўз Низомида белгилаб қўйилган тартибда сақланишига жавобгардир.
       Ходимларнинг қарилик нафақасига чиқиши муносабати билан уларга ишлаган иш даврлари учун иш ҳақи ҳақидаги маълумотномаларни ва ходимларнинг ишга қабул қилиниши ва эгаллаб турган вазифаларидан озод этилиши ҳақидаги буйруқлар нусхасини тақдим этади.